МЕНУЭТ

МЕНУЭТ (франц. menuet, menu pas — майда қадам сўзидан) — қад. француз халқ рақси. 17-а. дан бошлаб (Людовик XIV саройида ) бал рақси сифатида машҳур бўлиб, «қироллар рақси» ҳамда «рақсларнинг қироли» номларига сазовор бўлган. Тез орада бутун Европа мамлакатларида кенг тарқалган. Вазмин, хушмуомала харакатлардан иборат. Мусиқа ўлчови 3/4. Кейинчалик композиторлик мусиқа ижодида ривож топиб, опера ва балет (илк намуналари — Ж. Б. Люлли), камер-чолғу мусиқа жанрлари — сюита (Пахельбель, И. С Бах, Г. Гендель), соната (И. Гайдн, В. Моцарт) ҳамда симфония (Мангейм мактаби, И. Гайдн)га киритилган. Шунингдек, Ж. Визе, П. Чайковский, К. Дебюсси, М. Равель, Б. Барток, С. Прокофьев, И. Стравинский, А. Шёнбергларнинг турлича Менуэт лари машхур.

Loading...