МЕРГЕЛЬ

МЕРГЕЛЬ — чўкинди тоғ жинси, оҳактош ва доломитлардан гилли жинсларга ўтишдаги оралиқ ҳолатда. Таркибида 50 дан 80% гача СаСО3 ва MgCO3, 20 дан 50% гача гилли материал бўлади. Гилли, оҳактошли, бўрсимон ва доломитли қўшимчаларига қараб кремнезёмли, глауконитли, қумли, слюдали, битуминозли, кўмирли ва ҳ. к. М. лар фарқ қилинади. Ранги ҳар хил, кўпинча, оқиш. Табиатда кенг тарқалган, протерозойдан бошлаб барча системаларда учрайди. Карбонатли ва гилли қатламларда кўпроқбўлади. Баъзи цемент турларини и. ч. да хом ашё; қурилиш материали сифатида ҳам ишлатилади. Очиқ усулда қазиб олинади.