МЕРИДА

МЕРИДА — Мексиканинг жан.шарқий қисмидаги шаҳар. Юкатан я. о. да, Юкатан штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 703 минг киши (2000). Т. й. ва автомобиль йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Дағал толали хенекен (агава) етиштириладиган йирик қ. х. районининг маркази. Тўқимачилик (хенекенни қайта ишлаш, арқ-он и. ч.), озиқ-овқат, металлсозлик, ип газлама, кўн-пойабзал, цемент саноати корхоналари мавжуд. Ун-т, Юкатан археологияси ва тарихи музейи бор. Туристлар кўп келади. Шаҳарга 1542 й. да асос солинган. Меъморий ёдгорликлардан 16—18-а. ларда қурилган бинолар сақланган.

Prev Article

МЕРГАН