МЕРИДИАН

МЕРИДИАН (лот. meridianis — туш пайти) , ермеридиани — Ер юзасида ҳар иккала қутб орқали ўтадиган фаразий ярим айлана чизиқ. Унинг барча нуқталари бир хил геофафик узунликка эга бўлади. Меридиан бўйлаб географик кенглик ҳисоблаб чиқарилади. Экватордан шим. да шимолий кенглик, экватордан жан. да жанубий кенглик бўлади. Красовский эллипсоидига кўра, Меридианнинг тўла узунлиги (Ер айланаси) 40008,550 км (қ. Географик координаталар). Халқаро амалиётда бошланғич Меридиан сифатида Гринвич М. қабул қилинган.

Loading...