МЭРИЛЕНД

МЭРИЛЕНД — АҚШнинг Атлантика океани соҳилидаги штат. Майд. 27,1 минг км2. Аҳолиси 5,4 млн. киши (2002), шундан шаҳар ақолиси 81%. Маъмурий маркази — Аннаполис ш., энг йирик шаҳри ва порти — М. Чесапик қўлтиғининг ҳар икки со-ҳилида. Шарқий қисмида соҳилбўйи пасттекислиги, марказида Пидмонт платоси (энг баланд жойи 400 м), ғарбий қисмида Аппалачи тоғлари (энг баланд жойи 1024 м) бор. Иклими мўътадил юмшоқ, сернам иқлим. Янв. нинг ўртача т-раси 2—3°, июлники 25 — 27°. Йиллик ёғин 1000 мм. Тоғ ён бағирлари ўрмонлар б-н қопланган. Хўжалигининг етакчи тармоғи — саноат. Хом ашёнинг аксари қисми четдан келтирилади. К°Ра металлургия саноати ривожланган. Машинасозлик (жумладан, кемасозлик), радиоэлектроника, авиаракета, кимё, нефтни қайта ишлаш, озиқ-овқат, тикувчилик саноати корхоналари бор. Йирик металл конструкци-ялар ишлаб чиқарилади. Қ. х. товар маҳсулотининг ярмидан ортиғини чорвачилик беради. Қорамол, чўчқа, парранда боқилади. Штатнинг ғарбий қисмида тамаки етиштирилади. Денгиздан балиқ овланади. Мэриленд орқали Атлантика океани соҳилини Вашингтон шахри б-н богловчи муҳим йўллар ўтган.

Prev Article

МЭН

Next Article

МЮЗИК-ХОЛЛ