МЕРИСТЕМА (юн. meristos — бўлинувчи) , ҳосил қилувчи тўқима — ўсимлик тўқималаридан бири. Бўлиниш ва янги ҳужайра ҳосил қилиш хусусиятини узоқ сақчайди. Меристеманинг бир гуруҳ ҳужайралари — инициал ҳужайралар ривожланишнинг эмбрионал фазасидан бошқа фазага ўтмай, бўлинаверади ва ўсимликнинг ўсишини таъминлайди. Бошқа гуруҳ ҳужайралари эса аста-секин дифференциацияланиб, турли (мас, қопловчи, ўтка-зувчи, механик тўқима ва б.) доимий тўқима ҳосилаларини пайдо қилади.