МЕРОС

МЕРОС — марҳумдан ворисларга қолган мулк. М. марҳумнинг мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқлар, аклий фаолият (кашфиёт, ихтирочилик, муаллифлик) натижаларига бўлган алоҳида ҳукуқлар, шунингдек, бу ҳуқуқлардан келиб чиқадиган мажбуриятларни ҳам ўз ичига олиши мумкин (қ. Борислик ҳуқуқи).

«Мерос» тушунчаси аждодлардан авлодларга қолиб келаётган ўтмиш қолдиғи, илмий, адабий, маданий бойликни ҳам билдиради.