МЕРОВИНГЛАР

МЕРОВИНГЛАР (лот. Merovinqi) – Франк давлатияагч 1қироллик сулоласи (751 й. тугаган). Афсонавий асосчиси — Меровей (сулола номи шундан). Меровинглар хукмронлиги даврида франкларда феодал муносабатлари вужудга келган. Меровингларнинг асосий вакиллари: Хильдерик I (457— 481), сулоланинг амалдаги, ҳақиқий асосчиси; Хлодвиг I (481-511), Хильперик I (561-584, маркази Суассон бўлган франклар ерининг бир қисмида ҳукм сурган); Сигеберт I (561—575, Австразияда); Хлотарь II (584—629, Нейстрияда —613 й. гача); Дагоберт I (629—639); Хильдерик III (743—751; Пипин Лакана томонидан тахти эгалланган). Дагоберт I ворисларини «дангаса қироллар» дейишган, ҳокимият амалда майордомлар қўлида бўлган.