МЕСОПОТАМИЯ (Икки дарё оралиғи) — Дажла ва Фурот дарёларининг ўрта ва қуйи оқимидаги ҳудуд (Ғарбий Осиёда). Қад. Шарқнинг маданий марказларидан бири. Мил. ав. 4—3минг йилликда Месопотамия ҳудудида илк давлатлар (Ур, Урук, Лагаш ва б.) вужудга келган.