МЕССИНА ЗИЛЗИЛАСИ — Италиянинг Мессина ш. яқинида рўй берган зилзила. 1908 й. 28 дек. да содир бўлган. Италия тарихидаги энг кучли ва тала-фотли зилзилалардан бири. У дастлаб соат 5 дан 21 мин. ўтганда унча кучли бўлмаган ер силкинишлари билан бошланди. 10 минутча давом этган кучеиз силкинишлардан кейин 2 мин. ўтгач, асосий зилзила содир бўлди. Бир зумда иморатлар қулади, денгизда, Сицилия, Калабрия қирғоқларида цунами рўй берди. Бир неча мин. дан кейин Мессина ш. нинг кўп жойларида ёнғин бошланди. Зилзила оқибатида тахм. 84 минг киши ҳалок бўлди. Мессина зилзиласи магнитудаси Рихтер шкаласи бўйича тахм. М-7,5 га тенг бўлган. 12 баллик MSK-64 шкаласи бўйича зилзила кучи тахм. 10 баллга тенг деб ҳисобланди.
Ад.: Тазиев Г., Когда земля дрожит, Мессина зилзиласи, 1968.