МЕТА…

МЕТА…, ОРТО-, ПАРА- (қисқартмада м-, о-, n-) — икки ўринбосарларнинг, асосан, бензол ядросида жойлашган ҳолатини (1, 2-орто, 1,3-мета, 1,4-пара) белгилаш. Метан қатори бирикмаларнинг номланишида ҳам ш. к. белгилашлар қабул қилинган. «Орто» ва «мета» префикслари кислоталар ва уларнинг турли даражада гидратланган ҳосилаларининг тривиал номланишида қўлланади. Кислоталарнинг орто-шаклларида марказий атомдаги ОН гуруҳларининг сони энг кўп бўлади. Mac, H4SiO4[Si(OH)4] — ортосиликат кислота ёки баъзи органик кислоталарнинг гидратланган шакллари, мас, (НСОН)3 — орточумоли кислота, (СОН)4—ортокарбонат кислота (кўрсатилган кислоталар эфирлар кўринишидагина барқарор). Кислоталарнинг меташакллари — ортокислоталарнинг дегидратланган шаклларидир, мас, H2SiO3 — метасиликат кислота. «Пара» префикси полимеризация маҳсулотларини номлашда қўлланади, мас, (CN)n — парациан, (СН3СНО)п — параальдегид.

«Орто» ва «пара» префикслари водороднинг икки ҳолатини белгилашда ҳам қўлланади.

Loading...