МЕТАЛЛАР СТРУКТУРАСИ

МЕТАЛЛАР СТРУКТУРАСИ — металларнинг ички тузилиши манзараси; оддий кўз билан ёки лупа ва микроскопда, рентген нурлари ёрдамида аниқланади. Оддий кўз билан ёки лупа орқали кўринадиган Металлар структураси макроструктура, микроскопда кўринадигани микроструктура, рентген нурлари ёрдамида аниқланадигани рентгенострук-тура дейилади. Макроструктура ни аниқлашда намунага реактив эритма (кучсиз кислота эритмаси) таъсир эттирилади, яъни хурушланади, металлнинг айрим компонентларига реактив турлича таъсир этганидан намунада макрорельеф ҳосил бўлади. Бундай на-муна сирти макрошлиф деб аталади. Қуйма металлнинг макроструктураси дендрит тузилишида бўлади. Қуйма металл босим билан ишланса, дендритлар чўзилиб, толалар ҳосил қилади. Бунда металл макроструктурасига қараб, деформацияланганлик даражасини ва толаларнинг йўналишини аниқлаш мумкин. Махсус хурушлаш усулларидан фойдаланиб, металлнинг бир жинслигини, ички нуқсонлари (дарз, аралашма, ғовак ва б.) ни билиш мумкин. Макроструктурани текшириш усули саноатда ва и. т. ишларида қўлланилади.

Металларнинг микроструктур ас и. Техник металларнинг ҳаммаси номунтазам шаклли майда кристаллар — доналардан тузилган. Буларни оптик ёки электрон микроскоп ёрдамидагина кўриш мумкин. Микро-структурани аниқлаш учун металлдан намуна қирқиб олиниб, бир томони кўзгудек ялтиратилади; унга реактив эритма таъсир эттирилади. Бунда намуна сиртида микрорельеф (микрошлиф) ҳосил бўлади. Микрошлиф микроскопда кузатилса, микроструктураси яққол кўринади. Микроструктурани ўрганиш металлар сифатини баҳолашнинг асосий усулларидан биридир.

Металларнинг рентгенострук-тураси ни аниқлаш учун рентгенография усулидан фойдаланилади. Бу усул металл кристалл панжарасидаги бир қатор атомларнинг рентген нурларини дифракциялашга асосланган (қ. Кристалл панжара, Металлография).

Лд..Тўрахонов А. С, Металлшунослик ва термик ишлаш, Т., 1968.