МЕТАЛЛАШ

МЕТАЛЛАШ — буюм сиртида бир ёки бир неча юпқа металл қатлами (қоплами) ҳосил қилиш. Бундай қопламнинг юпқалиги — микрометрнит бир неча улушларидан 40—50 мкм гача (баъзан, бир неча миллиметргача) бўлади. Металлашнинг гальваник, диффузион, вакуум, кимёвий, газтермик, ион-плазмавий, газфазавий ва детонация усуллари мавжуд. Гальваник усулда металл электролитик тарзда қоплана ди (қ. Электролиз). Бу усулда деярли барча металлар (рух, кадмий, никель, хром, қалайи, темир, кумуш, олтин) ва баъзи қотишмалар (мае., бронза) ни исталган электр ўтказувчан материал сиртига қоплаш мумкин (қ. Гальванотехника). Диффузион усулда диффузия ҳодисаси туфайли буюм сиртида бир ёки бир неча кимёвий элемент қатлами ҳосил қилинади. Асосан, металл буюмлар, баъзан металлмас (мас, графит) буюмлар учун қўлланилади. Вакуум усул — вакуумаа буюмлар сиртида ҳимоя қоплами ҳосил қилиш. Бунинг ҳам металл ва металлмас хили бўлади. Асосан, катодли пуркаш, термик ва электрон-нур билан буглаш усуллари ва иккала усул биргалиқда қўлланилади. Кимёвий усулда металлар сирти шу металларнинг тузлари эритмалари билан тикланади. Газтермик усулда суюқ металл газ оқимида металланадиган сиртга пуркалади. Ион-плазмавий усулда металлар паст т-рали тутовчи разряд ёки ей разряд плазмасида пуркалади. Газ-фазавий (кимёвийтермик) усулда буюмнинг қиздирилган сиртига металл қатлами ўтқазилади. Детонация усули детонация (портлаш) тулкини энергиясидан фойдаланишга асосланади. Металлаш буюмларнинг сиртларини мустаҳкамлаш, ейилишга чидамлилиги ва коррозиябардошлиги (занглашга чидамлилиги), ни, электр ўтказувчанлигини ошириш, баъзан буюмни кўркамлаштириш учун қўлланилади. Электротехника, радиотехника, оптика, ракета техникаси, автомобилсозлик, кемасозлик, самолётсозлик ва б. тармоқларда Металлашга эҳтиёж катта.

Loading...