МЕТАЛЛМАСЛАР

МЕТАЛЛМАСЛАР — металларнинг хоссаларига эга бўлмаган кимёвий элементлар. М. металлар каби ялтироқликка, чўзилувчанликка ва яссилланувчанликка эга эмас, иссиклик ва электр токини ёмон ўтказади, аксарият ҳолларда кимёвий реакциялар жараёнида электронларни қабул қилиб олади. Металлмасларга 22 элемент киради: бор В, углерод С, кремний Si, азот N, фосфор Р, маргимуш As, кислород О, олтингугурт S, селен Se, теллур Те, фтор F, хлор С1, йод I, бром Вг, астат At, водород Н, инерт газлараргон Аг, гелий Не, криптон Кг, ксенон Хе, неон Ne, радон Rn. M. даврий системада элементлар гуруҳларининг ўнг томонида жойлашган. Элементларнинг металлар ва Металлмасларга бўлиниши маълум даражада шартлидир. Металлар гуруҳи билан Металлмаслар гуруҳи орасига кескин чегара қўйиб бўлмайди. Ярим металлик ва ярим металлмаслик хоссаларини намоён қиладиган элементлар (германий, қалай, кўрғошин, висмут, полоний) ҳам бор. Металлмаслар атомларининг сиртқи электрон қаватидаги электронлар сони ўша элемент жойлашган гуруҳ рақамига тенг бўлади. Металлмаслар атомлари электронларни бириктириб олишга мойил, шунинг учун уларнинг ионланиш потенциали юқори. Металлмаслардан водород, азот, кислород, фтор, хлор ва инерт газлар хона ҳароратида газ ҳолатида бўлади; бром суюқ, бор, углерод, кремний, фосфор, олтингугурт, маргимуш, селен, теллур, йод ва ас-ma/ иқаттиқ моддалардир. Металлардан фарқли равишда Металлмаслар кислород билан кислотали оксидлар — кислота ангидридлари ҳосил қилади (мас, фосфат ангидрид Р2О5, сульфат ангидрид SO3, перохлорат ангидрид С12О7 ва б.) М. нинг баъзи оксидлари (мас, СО, N0) бетараф оксидлар дейилади. Металлмасларнинг кислород билан бирикишида оксидланиш даражаси қанча юқори бўлса, ҳосил бўлган оксиднинг кислоталиги ҳам шунча юқори, шунга кўра, унга тўғри келадиган кислота ҳам кучли бўлади (мас, H2SO3 га қараганда H2SO4, HNO2 га қараганда HN03 кучли). Металлмаслар водород билан учувчан бирикмалар ҳосил қилади. Кўпчилик Металлмаслар водородли бирикмаларнинг сувдаги эритмаси кислоталардир. Инерт газлардан бошқа Металлмаслар юқори электр манфийликка эга. Металлмасларнинг халқ хўжалигида аҳамияти катта (М. ҳақида тўлиқ маълумот олиш учун уларга тегишли ҳар бир элемент тўғрисидаги мақолаларга қ.).

Loading...