МЕТАЛЛОРГАНИК БИРИКМАЛАР

МЕТАЛЛОРГАНИК БИРИКМАЛАР — молекуласида металл — углерод боғи бўлган органик бирикмалар. «Металлорганик бирикмалар» термини маълум даражада шартли. Цианидлар, карбидлар, баъзи ҳолларда металлар карбониллари ҳам (Me—С боғи тутган бўлса ҳам) анорганик бирикмалар ҳисобланади. Бор, фосфор, кремний, маргимуш ва б. металлмасларнинг органик бирикмалари ҳам Металлорганик бирикмалар жумласига киради. Шунинг учун кейинги вақтларда «элементоорганик бирикмалар» деган умумий ном кўпроқ ишлатилмоқда. Илк бор М. б. ни 1827 й. да В. Цейзе (Цейзе тузи K[PtCl3(CH2=CH2)]H2O) синтез қилган. Кейинчалик Р. Бунзен маргимуш органик бирикмаларни (1839), инглиз кимёгари Э. Франкленд диэтил рухни (1849) олгандан сўнг Металлорганик бирикмалар кимёсига асос солинди Li, Na, К, Rb, Cs, Be, Mg, Ca, Sr, Ba, Zn, Cd, Hg, B, Al, Ga, In, Tl, Si, Sn, Pb, As, Sb, Bi каби металларнинг Металлорганик бирикмалари яхши ўрганилган. Улар суюқ ва қаттиқ ҳолатдаги моддалардир. Кўпчилиги органик эритувчиларда эрийди. Металлорганик бирикмалар дан, айниқса, симоб, қалай, қўрғошин бирикмалари жуда заҳарли. Металлорганик бирикмаларнинг кўпчилиги сув ва кислород билан реакцияга фаол киришади. Баъзилари ҳавода, карбонат ангидридли муҳитда ўзўзидан алангаланади. Оралиқ металлар — Ti, Zr, Y, Nb, Та, Cr, Mo, U, Re, Fe, Ru, Os, Rh, Ir, Co ва Ni нинг органик бирикмалари катта амалий аҳамиятга эга. Металлорганик бирикмалар дори моддалар, соф ҳолдаги металлар, металл’ қопламалари олишда ва органик моддалар синтезида ишлатилади (яна Қ. Гриньяр реакцияси, Кучерев ре-акцияси, Полимерланиш).

Loading...