МЕТАМИКТ МИНЕРАЛЛАР

МЕТАМИКТ МИНЕРАЛЛАР (юн. metamiktos — аралашган) — минераллар гуруҳи; уларда ташқи қиёфаси сақланган ҳолда вақт ўтиши билан кристаллик тузилиши аста-секин емирилиб, метамикт ҳолатига, яъни аморф шаклига ўтади. Кристаллик структуранинг ўзгариши, асосан, радиоактив парчаланиш ёки минерал таркибидаги етакчи компонентлар ва қўшимча элементлар шаклидаги беқарор элементлар ёки улар изотопларининг ўзгариши ҳисобига содир бўлади. Атомларнинг силжиши минералда потенциал энергиянинг тўпланишига (Вегнер энергияси) олиб келади. Шундай изотоплардан энг муҳимлари: U235, U238, Th232, Ra226, К40 ва б. Бу элементларнинг асл минералларида кристаллар тўлиқ парчаланади, бироқ ушбу элементлар қўшилган кри-сталларда эса локал амортизация кис-млари вужудга келади.

Loading...