МЕТАМОРФИЗМ

МЕТАМОРФИЗМ (юн. metamorpho-omai — тубдан ўзгармоқ, ўзгаришга учрамоқ) — чўкинди ва магматик тоғ жинсларининг текстураси, структураси ва минерал таркибининг т-ра, босим ва чуқурликдаги эритма (флюид)ларнинг кимёвий фаоллиги таъсирида ўзгариши (қайта кристалланиши, ми-нералогик ва кимёвий ўзгариши) жараёни. Бунинг натижасида улар метаморфик тоғ жинсларига айланади. Метаморфизм нингэндоген вакосмоген турлари мавжуд. Эндоген Метаморфизм регионал ва контактли Метаморфизмга бўлинади. Регионал Метаморфизм натижасида метаморфик сланецлар, кварцитлар ва мармар ҳосил бўлади. Метаморфизмнинг бу турига эволюцион ривожланиш давомида бурмали минтақаларнинг геосинклиналь вулканоген, вулканогенчўкинди ётқизиқлари киради. Эрта (гранитланишгача) бўлган Метаморфизм ва кейинги Метаморфизм фарқ қилинади. Ер пўсти чукур зоналари ва унинг тагидаги мантия зичлигининг камайишини Метаморфизм билан боғлайдилар. Контакт М. интрузия ёки экструзия магмаларининг бевосита яқинида содир бўлади. Юқори т-рали шароитдаги Метаморфизмда минераллар деграда-цияга учрайди. Метаморфизмда ҳар вақт жинснинг кимёвий таркиби жиддий ўзгаради. Космоген М. йирик метеоритлар тушган вақтда тўлқин зарбининг жинсга таъсиридан қисқа муддат т-ра ва босимнинг кескин ортиши натижасида содир бўлади.

Loading...