МЕТАМОРФОГЕН КОНЛАР — тоғ жинслари метаморфизми жараёнида юқори босим ва т-ра шароитида Ер пўстининг чуқур қисмида ҳосил бўлган фойдали қазилма конлари. Метаморфоген конлар метоморфозлашган ва метаморфик конлар гуруҳларига бўлинади. Метаморфоген конларнинг минерал таркиби руда сакловчи жинсларнинг метаморфик фацияларига хос. Метаморфоген конлар ўзининг пайдо бўлган давридаги кўринишини бутунлай ўзгартириб, бошқа турдаги фойдали қазилмага айланади. Мас, торф метаморфик жараён таъсирида паст навли тошкўмир ва антра-цитга, охирида эса графит ва олмосга, оҳактош мармарга, гилли сланецларга, бокситлар ва б. хил тупрокли тоғ жинслари ўтга чидамли хом ашёга, қимматбаҳо тошлар (корунд, лаъл, диаспор, пирофилит, силлиманит, кианит)га айланади.
Метаморфоген конларни урганиш натижасида олмос, лаъл, зумрад, биллур ва б. қимматбаҳо тошлар конини топиш имкони яратилди. Ўзбекистонда Ғозғон мармар кони, Тошқазиган графит кони, Ангрен, Шарғун кумир конлари, Шарақсой корунд кони М. к. жумласига киради.