МЕТАН (кон гази, ботқоқ гази) , СН4 — рангсиз, ҳидсиз газ. Мол. м. 16,04. Сувда кам эрийди, этанол, эфир, углерод (1У)-хлорид ва углеводородларда эрийди. Метан — тўйинган углеводород қаторининг дастлабки вакили бўлиб, бошқа алканлар сингари радикал ўрин алмашиниш реакциялари (галогенлаш, сульфохлорлаш, суль-фооксидлаш, нитратлаш ва б.)га киришади.
Метан — табиий ва кон газларининг асосий қисмини ташкил этади, целлюлозанинг анаэроб ачишидан ҳам ҳосил бўлади. Сатурн, Юпитер ва унинг йўлдоши бўлган Титан атмосферасининг асосини ташкил этади. Метан саноат миқёсида табиий газлардан ёки крекинггаздан паст т-рали дистиляциялаш йўли б-н ажратиб олинади. Лаб. да ацетатлардан, карбид ёки металларнинг метилгалогенидларидан олинади. Метан ёнилғи, синтезгаз хом ашёси, водород, ацетилен, техник углерод, углерод (1У)-хлорид, хлороформ, фреонлар ва б. маҳсулотлар и. ч. да қўлланади. Заҳарли эмас, аммо портловчи аралашмалар ҳосил қилади, кумир конларида юз берадиган нохушликлар шунинг оқибатида келиб чиқади.