МЕТЕОРОЛОГИК ЭЛЕМЕНТЛАР

МЕТЕОРОЛОГИК ЭЛЕМЕНТЛАР — атмосферанинг маълум бир вақтдаги ҳолатини, ундаги жараёнларни ифодаловчи умумий параметрлар. Метеорологик элементлар, асосан, ҳаво т-раси, босими, намлиги, шамол кучи ва йўналиши, булут, ёғин тури ва микдори, туман, тиниқлик, сув ва тупроқ т-раси, Қуёш радиацияси, Ер ва атмосферанинг иссиклик нурланиши, қор қатлами ва ҳ. к. дан иборат. Шунингдек, Метеорологик элементларга обҳавода содир бўладиган турли ҳодисалар — момоқалдироқ, қор ва қум бўронлари ҳам киради. Метеорологик элементлар асосида атмосферада содир бўлаётган жараёнлар ҳақида батафсил маълумотлар олиш мумкин. Метеорологик элементлардан обҳавони олдиндан айтишда, иқлим нормаларини ҳисоблашда ва б. илмий тадқиқот ишларида кенг фойдаланилади.

Loading...