МЕТИЛАМИН

МЕТИЛАМИН, монометиламин, CH3NH2 — оддий алифатик амин; ўткир аммиак ҳидли газ. 0,005% ли концентрацияда ҳам ҳиди сезилади. Мол. м. 31,06. Суюкланиш т-раси — 93,46°, қайнаш т-раси — 6,32°, зичлиги 682,8 кг/ м3. Сувда, этанолда ва б. органик эритувчиларда яхши эрийди. Кучли асос, бирламчи аминларга хос хусусиятларга эга. М. Гоффманреакциялари ёрдамида синтез қилинади. Инсектицидлар, эритувчилар, сирт фаол моддалар, фоторе-активлар олишда, айниқса, дори тай-ёрлашда кенг қўлланади.

Loading...