МЕТОД (юн. metodos — билиш ёки тадқиқот йўли, назария, таълимот) — во-қеликни амалий ва назарий эгаллаш, ўзлаштириш, ўрганиш, билиш учун йўлйўриклар, усуллар мажмуаси, фалсафий билимларни яратиш ва асослаш усули.
Методнинг келиб чиқиш тарихи кишиларнинг амалий фаолиятига бориб тақалади. Бирор ишни бажариш Метод ини эгаллаган киши шу ишни бошқаларга нисбатан осон, тез ва соз бажара олади. Методни эгалламаган инсон эса бу ишни бажариш учун кўп вақт ва куч сарфлайди. Метод ўз мазмуни жиҳатидан амалий ёки назарий шаклда бўлиши мумкин. Инсоннинг амалий фаолиятига оид Методлар ҳам воқеликка хос бўлган қонуниятларни англаб етиш, билиб олишга бориб тақалади. Методлар ҳақидаги таълимот фанда методология деб аталади. Инсон дастлаб атрофдаги нарса ва ҳодисаларни кузатиш, уларни бир-бирига таққослаш, ўхшатиш, фарқ қилиш асосида воқелик ҳақида билимларини тўплаб борган. Воқелик ҳақидаги фанлар ривожланиши билан фанларда қўлланиладиган йўл-йўриқлар, Методлар ҳам такомиллашиб борган. Фаннинг амалий (эмпирик) ва назарий Метод лари вужудга келди.
Фан М. ларининг асосий мазмунини амалиётда синалган илмий назариялар ташкил этади. Ҳар қандай илмий назария моҳияти жиҳатидан Метод функциясига эгадир. Метод, ўз навбатида, янги илмий назариялар ва қонуниятларнинг очилишига восита бўлади. Шу нуқтаи назардан Метод б-н илмий назария функ-циясига кўра, бир-биридан фарқ қилувчи илмий амал ҳисобланади.
Фалсафа ва фанлар тарихида илмий Методнинг моҳиятини тадқиқ этиш, янги-янги Методларни кашф этиш алоҳида аҳамиятга эгадир. Ҳар қандай букж илмий кашфиётларга нисбатан олимнинг бирор янгиликни кашф қилишда қўллаган илмий Методи кўпроқ аҳамиятга эгадир, чунки бошқа кашфиётчилар ҳам шу олим қўллаган илмий Методга таяниб кўплаб кашфиётларни очиши мумкин.
Билиш Методлари воқеликни қамраб олиши жиҳатидан 3 турга бўлинади: ялпи умумий билиш Методлари — ҳамма фанларда ва билишнинг барча босқичларида ҳам кўлланиладиган умумий ва универсал Методлар — методология; умумий билиш Методлари — бир қанча ёки барча фанларда қўлланиладиган ва билишнинг муайян босқичи (эмпирик, назарий ёки эмпирик босқичдан назарий босқичга ўтиш чегараси)да қўлланиладиган билиш Метод лари; хусусий ёки махсус Методлар — айрим фан доирасида қўлланиладиган билиш Метод лари.
Ўрта Осиё олимларидан Форобий, Хоразмий, Беруний, Ибн Сино ва б. фан Метод ларини ривожлантирганлар. Хоразмий олимларни учга бўлиб, уларнинг бир қисми илмий кашфиётларни очишда қулланиладиган йўл-йўриқ ва усулларни ишлаб чиқиб бошқа олимларнинг илмий изланишларини осонлаштиради, деб ёзганида, айнан шу Методларни ишлаб чикувчи олимларни назарда тутган.
Яқин давр Европа файласуф олимлари ҳам Метод тараққиётига салмоқли ҳисса қўшишди. Ф. Бэкон, Г. Галилей, Р. Декарт, Г. Лейбниц сингари файласуфлар Методлар ҳақида махсус асарлар ҳам ёзишди.
Ҳоз. замон фанларида кўплаб умумий, хусусий илмий Методлар қўлланилади. Айниқса, кейинги асрда моделлаштириш ва математик Метод ларнинг янги шакллари ривожланди, кибернетик моделлаштириш ва компьютер моделлаштириш Методлари жамиятнинг қарийб барча соҳаларида кенг миқёсда қўлланилмоқда. Замонавий илмий М. лар тадқиқотчиларга дунё сир-асрорларини очишда ёрдам бермоқда.
Бахтиёр Тўраев.