МЕТОДИК ПЕЧЬ — металл заготовкани болғалаб, прокатлаб ёки штамплаб ишлов беришдан олдин қиздириш учун мўлжалланган печь. Унда металл заготовкалар узлуксиз ҳаракатланиб туради, уларни муайян режимда аста-секин (методик тарзда) қиздириб борилади. Методик печьда методик зона; пайвандлаш ва тиндириш зоналари бўлади. Методик зонада заготовка дастлабки қиздириш жараёнидан ўтади, пайвандлаш зонасида бир нечта бирин-кетин жойлашган зоначалар бўлиб, уларда заготовка аста-секин қиздириб борилади, тиндириш зонасида ҳалиги қизиган заготовка муайян муддат ушлаб турилиб т-раси тенглаштирилади, яъни тиндирилади. Методик печьда заготовка ёниш маҳсулотлари оқимига қарамақарши ҳаракатланади.
Методик печь тузилиши жиҳатдан ҳар хил, лекин иш тартиби бўйича бир хил булади. Унда газсимон ёки суюқ ёқилғи ёқилади. Катта Методик печьлар иш қисмининг уз. 50 м гача, эни 13 м гача, иш унумдорлиги 400 т/соат дан ортиқ бўлиши мумкин. Методик печь деярли барча йирик машинасохчик з-дларида қўлланилади.