МЕТОДОЛОГИЯ

МЕТОДОЛОГИЯ (метод ва…логия сўзларидан) — тадқиқотчининг назарий ва амалий фаолиятини ташкил этиш, тиклаш тамойиллари ва усуллари тизими ҳамда бундай тизим ҳақидаги таълимот. М. методлар ҳақидаги таълимот ёки ялпи-умумий билиш методи, деб ҳам таърифланади. Методология методларга ва умуман воқеликка қандай ёндашиш йўлини ўргатади. Воқеликнинг муайян қисмини, бирор жиҳатини, ривожланишининг айрим ҳолатини ўрга-тувчи Методологияга метафизикани, воқеликнинг чизиқли ривожланиш, ўзгариш жараёнини ва уни ташкил этувчи элементлар ўртасидаги ўзаро алоқадорликларни акс эттирувчи Методологияга диалектикани, воқеликда рўй берувчи кескин, ҳалокатли ўзгаришлар, ночизиқли ривожланиш жараёнларини ўрганишда қўлланиладиган Методологияга синергетикапш мисол сифатида кўрсатиш мумкин.

Методологияга илмий билишнинг, воқеликни англаш ва ўзгартиришнинг алгоритми сифатида ҳам қараш мумкин. Mac, Юнонистонда геометрия ер майдонларини ўлчашда норматив йўл-йўриқ бўлиб хизмат қилган ва геометрия илмини фалсафани ўрганиш учун муҳим Методология деб билишган. Платон мақбарасига кираверишдаги эшикка «кимки геометрияни билмаса, бизнинг олдимизга кирмасин» деб ёзиб қўйилган экан. Фалсафада эса оламни англашда Гераклитнинг логоск Методология вазифасини ўтаган. Методология тараққиётига Сократ, Аристотель жиддий ҳисса қўшишган. Форобий ша-ркрна фикрлаш услуби нуқтаи назаридан Аристотель асарларини шархлайди. Бундай шархлар Аристотель меросини ўрганишда Методология бўлиб келган. Ибн Сино ўзининг хотираларида Аристотелнинг «Метафизика» асарини 40 маротаба ўқиб чиқса ҳам ҳеч нарса тушу на олмаганлигини, бу асарнинг мазмунига Форобийнинг шархларини ўқигандан сўнггина тушуниб етганлигини ёзиб қолдирган. Методология ҳақида Ф. Бэкон, Р. Декарт, Ж. Локк, Г. Галилей ва б. европалик олимлар махсус китоблар ёзишган. Шунингдек, Методология ривожига Кант, Фихте, Шеллинг, Гегель жиддий ҳисса қўшишган. Гегель диалектик Методологиянинг асосларини ишлаб чикди. 20-а. да синергетик, структуралистик ва герменевтик Методологиялар фалсафада энг обрўли фалсафий Методологиялар сифатида ном қозонди, системавий ва комплекс ёндашиш Методология лари эса инсоннинг барча ҳаётий жараёнларида кенг қўлланилмоқда.

Бугунги кунда синергетика Методологияси оламнинг чигал муаммоларини тадқиқ этишда, ҳалокатли портлашлар, ночизиқли ўзгариш жараёнларининг моҳи-ятини тушуниб етишда, оламнинг вужудга келишини илмий асослашда кучли эвристик билиш қуроли вазифасини ўтамоқда.

Бахтиёр Тўраев.

Loading...