МЕТР

МЕТР — 1) метрик ўлчов тизими ва Халқаро бирликлар тизими СИ даги узунлик бирлиги. Қисқача м билан белгиланади. 1 м = 0,469 саржин = 1,406 аршин = 3,281 фу/и=10дм=100 см=1000 мм;

2) метрик ўлчов тизимида Метр Париж меридиани узунлиги чорагининг ўнг миллиондан бир қисми (10~7) га, Халқаро бирликлар тизимида эса Метр криптон – 86 атомининг 2р10 ва 5d5 энергетик сатҳлар орасидаги ўтишга мос келадиган нурланиш вакуумидаги 1650763,73 тўлқин узунлигига тенг узунлик ўлчови.

Prev Article

МЕТОД

Next Article

...МЕТР