МЕТРИКА (… метро) — ўлчов ва вазнлар ҳақида таълимот, юнон мусиқа назариясининг шеърий ва мусиқий вазнлар, бўғин ва чўзимлар тизимини ўрганувчи бўлими. Ушбу маънода қад. ва ўрта аерларда Метрика мусиқа назариясига қараганда грамматика фанига кўпроқ тааллуқли ҳисобланган. Метрика махсус мусиқий ўлчов (такт)ни белгилайдиган ритмик урғуларнинг ўзаро муносабатлари ҳақидаги таълимот сифатида немис мусиқашуноси Метрика Гауптман томонидан илк бор 1853 й. да Европа мусиқа назариясига татбик, этилган. Метрика таълимоти, асосан, такт тушунчасига асосланган, баъзи йирик мусикашунослар (X. Риман, К. Закс ва б.) унга ритмиксинтаксис тузилмаларни (мас, давр, жумла. оҳанг, ибора ва б.) ҳам киритиб, Метрикага янада кенгроқ, универсал маъно берганлар. Ўрта ва Яқин Шарқ мусиқашунослигида (Форобий, Ибн Сино, Урмавий, Жомий, Навоий, Дарвишали Чангий ва б.) М. — илми ийқонинг таркибий қисми бўлиб, мусиқий шеърий тушунча ва атамалар (усул, ийқо, баҳр, вазн ва б.) воситасида кенг шарҳланган (қ. Ииқо).
Абдуманноп Назаров.