МЕТРИТ

МЕТРИТ (юн. metra — бачадон) — бачадон мускул қаватнинг яллиғланиши; асосан, шиллиқ қаватининг яллиғланиши (метроэндометрит) билан бирга кечади. Ўткир ва сурункали Метрит ажратилади. Ўткир Метрит, одатда, абортдан ке-йин (айниқса, касалхонадан ташқарида қилинган), туғиш асорати, шунингдек, инфекцион касалликлар (тиф, дифтерия, вабо ва б.) оқибатида келиб чиқади. Ўткир Метритда гавда т-раси кўтарилади, қиндан йирингли, баъзан қонли йирингли ажралма келади, қорин пастида оғриқ бўлади, бачадон катталашади ва безиллаб оғрийди. Вақт ўтиши билан ўткир Метрит сурункали шаклига ўтади ёки мустақил касаллик сифатида ривожланади, гоҳо яллиғланиш жараёни тухумдан, Фаллопий найи ва қорин бўшлиғита тарқалиши мумкин.

Касаллик белгиларига қараб даво қилинади. Антибиотиклар, сульфаниламид препаратлар, оғриқ қолдирувчи дорилар буюрилади; сурункали Метритда физиотерапия тавсия этилади.

Prev Article

МЕТРИКА

Next Article

МЕТРО