МЕТРОЛОГИЯ

МЕТРОЛОГИЯ (юн. metron — ўлчов ва logos — таълимот) — ўлчовлар, уларнинг бир хиллигини таъминлаш усуллари ва воситалари ҳамда талаб этилган аниқликка эришиш йўллари ҳақидаги фан; физика булими. Асосий муаммолари: а) ўлчашларнинг умумий назарияси; б) катталиклар бирликларини ва уларнинг тизимларини яратиш; в) ўлчаш усуллари ва воситалари; г) ўлчашлар аниьушги (ўлчашлар ноаниқлиги назарияси, ўлчашлар хатолиги назарияси) ни баҳолаш усуллари ва ифодалаш йўллари; д) ўлчашлар бир хиллигини таъминлаш; е) эталонларни яратиш; ж) ўлчаш воситалари ва ўлчаш услубларининг тавсифларини аниқлаш ва бирликлар ўлчамларини эталонлардан қолган барча ўлчаш воситаларига ўтказиш усуллари.

Дастлаб, Метрология турли ўлчовлар (чизиқли катталиклар, масса, сиғим ва б.), шунингдек, турли мамлакатларда кўлланиладиган тангалар ва улар орасидаги нисбатларни баён этувчи фан сифатида ифодаланган. 1975 й. 20 майда Халқаро Метрик Конвенциянинг имзоланиши, ўлчовлар ва тарозилар Халқаро бюроси илмий ин-тининг ҳукуматлараро даражада таъсис этилиши Метрологиянинг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Метрология юқори аникликдаги физик тажрибаларга таянади, у физика, кимё ва б. табиий фанлар ютукларидан фойдаланади, шу билан бирга, моддий дунё объектлари хоссаларининг микдорий ифодаланишига имкон берувчи ўзига хос қонун ва кридаларни белгилайди. Ўлчашларнинг умумий назарияси ва натижалари (назарий Метрология) нинг ҳаққонийлигини баҳолаш узлуксиз ривожланмоқда; унга ўлчаш жараёнлари ва бу жараёнларнинг элементлари: ўлчанаётган катталиклар, уларнинг бирликлари, ўлчаш воситалари ва усуллари, ўлчаш шароитлари, ўлчаш натижаларини таҳлил қилиш ва ўрганиш натижасида олинган маълумотлар ва умумлашмалар киради.

Метрологияда ўлчанадиган катталик объект (тизим, жараён) нинг хусусияти сифатида изоҳланади. У сифат жиҳатидан ажратилиши ва миқдорий аниқланиши мумкин, яъни хусусият сифатида катор объектлар учун умумий ва у бир объект учун бошкасига Караганда маълум сон марта катта ёки кичик бўлиши мумкин. Мас, узунлик, масса, зичлик, т-ра, куч ва б. (объектнинг физик хусусиятларини акс эттирувчи катталиклар). Ҳар бир объект етарлича аниқликдаги хусусиятларга — узунлик, масса, зичлик ва б. га эга; объект учун катталик тушунчаси аниқ бўлади (мас, столнинг узунлиги, тарози тошининг массаси, суюкликнинг зичлиги ва б.). Фақат аниқ катталикларни ўлчаш мумкин. Каталликка объектив (микдорий) баҳо бериш учун шу катталикнинг бирлигини (айрим катталиклар учун — шкалани) танлаб олиш керак. Катталик бирлиги — сонли қиймати кели-шув бўйича бирга тенг қилиб қабул қилинган (аниқ) катталик. Ҳар хил ўлчамли (мас, т-ра шкаласи, Бринель бўйича қаттиқлик шкаласи) бир номдаги катталиклар қийматларининг кетма-кетлиги катталик шкаласи деб аталади.

Фаннинг ривожланиши билан айрим бирликлар ва уларнинг катталикларини тасодифий танлашдан бирликлар тизимларини тузишга ўтилди. Метрологияда физик катталиклар ва катталиклар бирликлари тизимларини тузиш прин-циплари ўртасидаги алоқалар, шунингдек, аник, бирликлар тизимининг назарий томонлари кўрилади. Ҳозирги вақтда юздан ортиқ давлат расман қабул қилган Халқаро бирликлар тизими СИ кенг қўлланилади. Назарий Метрология ўлчашлар аниклиги (ўлчашлар хатолиги) ни ва ноаниқлигини баҳолаш усулларига бағишланган. Бунда эҳтимоллик назарияси ва математик статистика, шунингдек, математиканинг бошқа бўлимларидан кенг фойдаланилади.

Ўлчашларнинг бир хиллигига эришиш учун қўлланиладиган барча ўлчаш воситалари тўғри даражаланиши ва уларни даврий қиёслаш ёки калибрлашдан ўтказиш лозим. Бунинг учун катталиклар бирликларининг эталонлари — ўлчаш воситалари, катталиклар бирликларини аслидай қайтариш ва уларнинг ўлчамларини бошқа ўлчаш воситаларига ўтказиш учун мўлжалланган барқарорлиги юқори ва аниқ махсус техник воситалар қўлланилган. Метрология эталонлар ёрдамида катталиклар бирликларини қайта тиклаш усулларини ва уларнинг аниқлигини ошириш йўлларини, шунингдек, бирликлар ўлчамларини ўтказиш усуллари (қиёслаш учуллари) ни ҳам ўрганади.

Қонунлаштирувчи Метрология — давлат томонидан аниқ белгиланиши ва текширилиши талаб қилинадиган, ўлчашлар ва ўлчаш воситаларининг бир хиллигига эришиш билан боғлиқ масалаларни кўради. Давлатларда ўлчашлар бир хиллигини талаб этиладиган даражада таъминлаш ва сақлаб туриш учун Метрология бўйича миллий идоралар томонидан бошқариладиган метрологик хизматлар ташкил этилади.

Ад.: Бурдун Г. Д., Марков Б. Н., Основы метрологии, Метрология, 1972; Душин Е. М., Основы метрологии и электрические измерения, Метрология, 1987.

Андрей Содщов, Озод Каримов.

Loading...