МЕТРОПОЛИТЕН

МЕТРОПОЛИТЕН, метро (юн. metropolis — бош шаҳар, марказ) — кўп сонли йўловчиларни ташишга мўлжалланган рельсли тезюрар электр транспорт тури. Ишончли хавфеизлик тизимлари билан жиҳозланади. Метрополитен йўллари ер устида, ер юзасида ва ер остида жойлашиши мумкин.

Метрополитен йўллари шаҳарнинг ривожланиш режаларини, йўловчилар оқимларини, турар жой массивлари, и. ч., савдо ва дам олиш марказларининг жойлашувини, шунингдек, шаҳар муҳандислик-геологик шароитларни инобатга олиб белгиланади.

Метрополитен ер усти йўллари эстакадалар устидан ўтказилади. Ер юзасида ҳаракатланадиган вагонлар жойнинг рельефи ва шаҳар биноларининг жойлашиш шароитларидан келиб чиқиб аниқланадиган баландликда қатнайди. Бундай йўллар Нью-Йорк, Чикаго, Бостон, Филадельфия (АҚШ), Гамбург (Германия) шаҳарларида 20-а. бошларида курилган. Аммо, кейинчалик шаҳарларнинг ривожланиши туфайли Метрополитен асосан, ер остида қуриладиган бўлди.

Метрополитенни ер юзасида жойлаштириш йўлларнинг четлари, шаҳарнинг аҳоли кам жойлашган қисмларида, одатда, кейинчалик ер ости йўлларига айлантириш мақсадида, чуқур ўйиқларда амалга оширилади. Ер юзасида жойлашган Метрополитен ларнинг оддий темир йўллардан фарқи уларнинг электр энергия билан таъминланиш усулидир.

Метрополитенларни ер остида (тунелларда) жойлаштириш энг кенг тарқалган усул бўлиб, улар саёз (5—10 м чуқурликда) ва чукур (10—60 м) турларга бўлинади.

Метрополитенлар сайёз ёки чуқур жойлаштанлигига қараб, очиқ ва ёпиқ усулларда қурилади. Очиқ усулнинг моҳияти: бекат ёки юриш туннели конструкция деворлари нишабли ёки қозиклар (кей-инги пайтда анкер ва нагеллар) дан фойдаланиб маҳкамланадиган котло-ванларда тикланиб, гидроизоляция қилиниб, грунт билан кўмилади. Ёпиқ усулнинг моҳияти: туннель қуриш ишлари ер юзасини очмасдан, худди тоғда туннель очишдагидек усулда ёки махсус темир қалқонлардан фойдаланиб бажарилади.

Очиқ усулда (саёз жойлашган метро йўлларда) қуриладиган бекат туннеллари конструкциялари 2 ва 3 ораликди устунли рама кўринишга эга бўлиб, йирик йиғма темир-бетон эле-ментлардан ташкил топиши ёки яхлит темир-бетондан тикланадиган бир гумбазли кўринишга эга бўлиши мумкин. Бу усулда қуриладиган юриш тунеллари конструкциялари, одатда, тўғри тўртбурчак кўринишдаги кўндаланг кесимга эга бўлиб, алоҳида йиғма темир-бетон элементлар (асос, девор ва шифт плиталари) ёки ҳажмли секциялардан тикланади.

Ёпиқ усулда (чуқур жойлашган, баъзи ҳолларда саёз жойлашган метро йўлларида ҳам) қуриладиган бекат конструкциялари бир гумбазли, 3 гумбазли кўринишдаги кўндаланг кесимга эга бўлиб, йиғма ва яхлит темир-бетондан, пўлат ва чўяндан тикланади. Бу усулда қуриладиган юриш тунеллари конструкциялари айлана шаклидаги кўндаланг кесимда алоҳида йиғма темир-бетон ва чуян тюбинг (блок)лардан йиғилади ёки яхлит темир-бетондан қурилади.

Метрополитен бекатларининг меъморий услуби, одатда, бирор мавзуни ёритишга бағишланади. Мас, Тошкент метрополитенининг Космонавтлар бекати меъморлиги космонавтиканинг ривожланиш йўлларини ёритишга, Алишер Навоий бекати меъморлиги улуғ мута-факкир ва шоир ижоди моҳиятини ёритишга, Собир Раҳимов бекати меъморлиги таникли ўзбек генералининг жасоратини акс эттиришга бағишланган.

Метрополитен бекатларига кириш ва чиқиш, асосан, 2 усулда: ер усти вестибюли (даҳлизи) ёки ер ости вестибюлига олиб борадиган зиналар орқали амалга оширилади. Вестибюллар турли кириш ва чиқиш жойларини бирлаштириб, зиналар ёки эскалаторлар воситасида Метрополитен бекат платформаси билан улашга мўлжалланган. Зарур ҳолларда (асосан, чуқур жойлашган бекатларда) қуриладиган эскалатор комплекслари қия жойлашган тунелларда жойлаштириладиган эскалатордан, узатиш ст-яси ва тортиш камераларидан ташкил топади.

Метрополитен йўллари кесишув жойларида бекатдан бекатга ўтишнинг 3 тури мавжуд: бир бекат охиридан 2-бекат охирига; бир бекат марказидан 2-бекат охирига; бир бекат марказидан 2-бекат марказига ўтилади. Учала ҳолда ҳам туннеллари бекат конструкциясига бир сатхда, юқоридан ёки пастдан уланиши мумкин.

Метрополитен бекатлари ва туннелларда юқори ҳарорат, зарарли газлар, чанг ва намлик мавжудлиги туфайли Метрополитен йўлларини шамоллатиб туриш зарур. Одатда, Метрополитенларни шамоллатиш сунъий усулда (вентиляторлар ёрдамида) амалга оширилиб, бекатларга ёз мавсумида салқин, қиш мавсумида эса илиқ ҳаво етказиб берилади.

Метрополитен иншоотлари ёнғинга қарши ва хўжалик эҳтиёжларига зарур бўлган сув билан таъминланади. Туннелларга ташқаридан сизиб кириши мумкин бўлган сув ҳамда хизмат ва и. ч. хоналаридан, бекат ўтиш туннелларини ювишдан чиққан оқова сувлари қия тарновлар орқали т-рассанинг паст жойларига тўпланади ва ташқарига шаҳар сув оқимлари туркумига чиқарилади.

Поездлар ҳаракати, ёритчш тизими ва технологик қурилмэлар (эскалаторлар, сантехника, алоқа, автоматика ва телемеханика, таъмирлаш ва маиший асбобанжомлар)дан фойдаланиш учун зарур бўлган электр таъминоти шаҳар электр ст-яси ва кичик ст-ялардан амалга оширилади.

Дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатидаги йирик шаҳарларда Метрополитенлар мавжуд. Энг йирик Метрополитенлар Нью-Йорк (1868 й. дан), Лондон (1863 й. дан), Париж (1990 й. дан), Токио (1927 й. дан), Москва (1935 й. дан), Мехико (1902 й. дан), Сеул (1927 й. дан), Тошкент шаҳарларида жойлашган. 1977 й. дан фойдаланилаётган Тошкент Метрополитен ининг умумий уз. 38,25 км, бекатлар сони эса 29 та (қ. Тошкент метрополитены).

Ад.: Храпов В. Г. и др., Тоннели и метрополитены, Метрополитен, 1989; Рашидов Т. Р., Ишанходжаев А. А., Сейсмостойкость тоннельных конструкций метрополитена мелкого заложения, Т., 1993.

Абдураҳмон Эшонхўжаев.

Loading...