Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

МЕЦЦО-ТИНТО

МЕЦЦО-ТИНТО (итал. mezzo – ўрта ва tinto — бўялган) — металл гравюра тури; асосан, чуқур босмага тааллуқли, рангли босмада ҳам қўлланилади. Босмада сидирға қора тус ҳосил қилиш учун М.-т. да босма шакл (пластина)нинг текис юзаси механик ёки кимёвий усулда донадор (ғадир-будур) қилинади; сўнг тоза ёки бўёқ қопланган пластина юзасига тасвир ишланади, расмдаги ёруғ жойларнинг юзаси текисланади ёки қириб тозаланади. Бу жараён туфайли нурдан сояга аста-секин ўтиш имконияти яратилади. М.-т. усулидаги гравюралар теран ва майин ранги, бой ва нозик нурсояси б-н ажралиб туради. 17-а. ўрталарида немис устаси Л. Зиген ихтиро қилган. 18— 19-а. бошларида кенг тарқалган бўлиб (айниқса, Англияда, шунингдек, Франция, Россия ва б. да), асосан, картиналарни и. ч. да қўлланилган.