МЕВАЛАР ВА САБЗАВОТЛАРНИ САҚЛАШ

МЕВАЛАР ВА САБЗАВОТЛАРНИ САҚЛАШ — ҳўл ва серсув махсулотларни истеъмол этиш ёки қайта ишлашга қадар сақланишига ёрдам берадиган тадбирлар мажмуи. Етиштирилган маҳсулотни нест-нобуд қилмасдан ва сифатини пасайтирмасдан саклаш ва ундан фойдаланиш қадимдан инсон эҳтиёжларидан бири бўлган. Сақлашни тўғри ташкил этиш маҳсулот сифатининг узок, вақт бузилмаслигини ва нобудгарчиликнинг олдини олишни таъминлайди. Ўзбекистонда мева ва сабзавотларни саклашнинг энг кад. усуллари кўмиб ёки илиб сақлаш, қоқи қилиб қуритиш кабилар кенг қўлланилган. Мевалар ва сабзавотларни сақлаш ва с с. даги асосий вазифа уларнинг физик ва кимёвий таркибини, ранги, таъми, озиқлик қиймати ва б. хусусиятларини сақлаб қолишдан иборат. Мевалар ва сабзавотларни сақлаш ва с. с. ни сакутшдаги асосий қийинчилик бу маҳсулотлар таркибида эркин ҳолатдаги сувнинг кўплиги билан боғлиқ. Ҳарорат юқори бўлган шароитларда бу нарса ҳужайра ва тўқималарнинг нафас олиш, пишиб етилиш ва қариш жараёнларини фаоллаштиради, буғланишни ва патоген микрофлора ривожланишини кучайтиради. ТТТу сабабли сақлашда сақланадиган маҳсулотлар ва макроорганизмлар ҳаёт фаолиятини сусайтирадиган шароитлар яратилиши керак. Йиғимтеримдан кей-инги дастлабки кунларда серсув маҳсулотнинг нафас олиши кучаяди. Сўнгра, айниқса, мева ва сабзавотларни тез совитилганда нафас олиш жадаллиги секинлашади. Сақлаш жараёнида ҳаво намлиги пасайганда буғланиш, нафас олиш ва патоген микроорганизмларнинг ривожланиши кучаяди. Нафас жадаллашувига омборхоналардаги ҳаво таркиби ҳам таъсир кўрсатади. Кислород миқдорининг камайиши, карбонад ангидриднинг ортиши мева, сабзавотларнинг сақлаш муддатини узайтиради. Касалликлар (чириш, моғорлаш ва б.) келтириб чиқарадиган микроорганизмларнинг ривожланиши катта микдорда иссиқлик ажралиб чиқишига ва маҳсулотларнинг ўз-ўзидан қизиб кетишига сабаб бўлади. Натижада маҳсулотнинг кўп қисми нобуд бўлади.

Мева ва сабзавот омборлари, совуқхоналар янги хосил жойлашидан олдин формалин ёки олтингугурт гази билан юқумсизлантирилади, янги сўндирилган оҳак билан окланади, қуритилади, маҳсулотлар сақланадиган ҳароратга қадар совутилади. Олма, нок, асосан, остига қоғоз ёзиб (нокларни қоғозга ўраб) жойланган яшчикларда —0,5, —0° да ва нисбий намлиги 90 — 95%да сақланади. Картошка хоналарда ерга қазилган ўраларда, фаол шамоллатиладиган омборларда деворли хирмонларда 3,5—5 м баландликда, карам уюмларда, хандакларда ва турли доимий омборларда, яшчикларда сақланади. Ҳарорат —3°, — Г; ҳаво намлиги 70—75% дан ошмаслиги керак. Қо-вун—тарвузларни хашакка жойлаб ёки осиб +3°да 4 ойга яқин саклаш мумкин.

Ад.: Мевасабзавотларни саклаш ва дастлабки ишлов бериш технологияси, Т., 2000. Дьяченко В. С, Болезни и вредители овощей и картофеля при хранении, 2 изд. Мевалар ва сабзавотларни сақлаш, 1985.

Рихсивой Жўраев.

Loading...