МЕВАЛИ ЎСИМЛИКЛАР

МЕВАЛИ ЎСИМЛИКЛАР — мева берадиган ёввойи ва экиб устириладиган ўсимликлар. М. ў. дан мева, резавор ва ёнғоқлар олиш учун экиб устириладиган маданий ўсимликлар муҳим аҳами-ятга эга. Экиб устириладиган Мевали ўсимликларнинг 32 ботаник оилага мансуб 200 га яқин тури маълум.

Мевали ўсимликлар қуйидаги асосий гуруҳларга бўлинади: уруғлилар (уруғли мева дарахтлари): олма, нок, беҳи, дўлана, ирғай, мушмула, четан ва б. ; данаклилар (данакли мева дарахтлари): ўрик, шафтоли, гилос, олча, олхўри, тоғолча, қизил ваб. ; ёнғоқмевалилар (бодом, ёнғоқ, пекан, листа, лешчина, фундук, каштан ва б.); суб-тропик ўсимликлар (анжир, анор, хурмо, авакадо, зайтун, апельсин, фейхоа, лимон, мандарин, грейпфрут ва б.); тропик ўсимликлар (банан, ананас, манго, папайя), резавор мевалилар (ертут, қулупнай, малина, маймунжон, смородина, крижовник); чирмашиб ўсувчи (лиана) Мевали ўсимликлар сифатида ток кенг тарқалган. Мевали ўсимликларнинг барчаси — кўп йиллик, кўпчилиги баргини тўкади ва айримлари доим яшил (мас, фейхоа, цитруслар). Мевали ўсимликлар мўътадил, субтропик ва тропик минтақаларда (60° шим. кенгликдан 60° жан. кенгликкача) устирилади. Олма, нок, цитруслар, банан, манго, финикия хурмоси энг кўп экилади. Ўзбекистонда мевали ва резавор мевали ўсимликларнинг 70 тури усади, 20 тури экилади. Мевали ўсимликлар меваси таркибида қанд (фруктоза, сахароза, глюкоза), крахмал, ёғ, оқсиллар, витаминлар, минерал моддалар бор. М. ў. озиқ-овқат сифатида пишиб етилганидан кейин истеъмол қилинади.

Ад.: Рибаков А. А., Остроухова С. А., Ўзбекистон мевачилиги, Т., 1967; Помология Узбекистана, Т., 1987.

Loading...