МЕХАНИК КУЧЛАНИШ

МЕХАНИК КУЧЛАНИШ — деформацияланган (сиқилган, чўзилган ва б.) қаттиқ жисм кўндаланг кесимининг юза бирлигига тўғри келадиган эластиклик кучи. Ушбу S = — iЈ – тенглик билан ифодаланади, бунда Ғэ1 — эластиклик кучи, S — юза. Деформацияланиш жараёнида қаттиқ жисмни ташкил этувчи зарралар — атом ва молекулаларнинг маълум қисми бир-бирларига нисбатан силжийди. Бундай силжишга қаттиқ жисм таркибидаги зарядланган зарралар орасидаги электромагнит кучлари қаршилик кўрсатади. Натижада деформациланаётган қаттиқ жисмда микдор жиҳатдан ташқи қўйилган кучга тенг, унга қарамақарши йўналган ички куч — эластиклик кучи вужудга келади. Хусусий ҳолда бир томонлама чўзилиш (ёки сиқилиш) дан иборат де-формациялар учун Механик кучланиш 8 нинг нисбий узайиш е га боғлиқлиги Гук қонуни орқали бундай ифодаланади: 5 = Ее, бунда Е ~ ўзгармас катталик; у деформацияланаётган стерженнинг материалига ва физик ҳолатига боғлиқ. Тажрибалар 8 нинг е га чизиқли боғланиши фақат эластик деформациянинг кичик қийматларида аниқ бажарилишини кўрсатади.

Нисбий узайишнинг нисбатан катта қийматларида ва, айниқса, ноэластик деформация вужудга келганида чизиқли богланишдан четланиши кузатилади. Расмда полипропилен стерженнинг т-раси 245 К га тенг бўлган ҳолати учун Механик кучланиш б-н нисбий узайиш орасидаги боғланиш графиги келтирилган. Бу боғланишни уч қисмга бўлиш мумкин: 0 дан а гача бўлган қисмда чизиқли боғланиш тўла бажарилади, бунда нисбий узайиш бир неча фоиздан ошмайди, а дан Ъ гача оралиқда чизиқли боғланишдан четлашиш кузатилади, аммо бунда ҳам юқори эластик деформация содир бўлиб, нисбий узайиш бир неча юз фоизга етиб боради. Боғланишнинг Ь дан кейинги қисмида эса стержень узилади. Кузатилаётган жисмдаги Механик кучланиш фақат шу жисмга бошқа жисмларнинг бевосита таъсири натижасидагина эмас, балки транинг ўзгариши, электр ёки магнит майдони таъсири, жисмнинг бир фазадан иккинчи фазага утиши ва б. туфайли вужудга келиши мумкин.