МЕХИКАЛИ

МЕХИКАЛИ — Мексиканинг шим.-ғарбий қисмидаги шаҳар. АҚШ чегарасига яқин жойда. Колорадо дарёси ҳавзасида. Шим. Қуйи Калифорния штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 764,9 минг киши (2000). Транспорт йўллари тугуни. Суғорма деҳқончилик р-нининг (пахта, буғдой, сабзавот экинлари, мойли ўсимликлар етиштириш) маркази. Озиқ-овқат, металлсозлик, пахта тозалаш, ёғмой саноати корхоналари мавжуд. Америка компанияларининг электротехника, радиоэлектроника ва истеъмол товарлари и. ч. корхоналари ишлаб турибди. Ун-т бор.

Loading...