МЕХИКО — Мексиканинг пойтахти. Мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий маркази. Мексика тоғлигининг жан. қисмида, 2240 м баландликда. Иклими субтропик иқлим, ўртача т-раси янв. да 12°, июлда 16°, энг иссиқ ой (апр.) да 18°. Йиллик ёғин 750 мм. Мехикода тез-тез чангли бўронлар ва зилзилалар бўлиб туради. Сув таъминоти қийин. Аҳолиси 8,6 млн. киши (2000). Мехико атрофидаги шаҳарлар билан жаҳонда энг йирик шаҳар агломерацияларидан бири — Катта Мехикони ташкил қилади.
Мехико — Ғарбий ярим шарнинг энг қад. шаҳарларидан. Шаҳарга 1325 й. ацтек индейслари томонидан Теночтитлан номи б-н муҳим савдо йўлида қалъа сифатида асос солинган. 16-а. бошларига келиб жаҳонда энг йирик шаҳарлардан бирига айланди. 1521 й. да ис-пан мустамлакачилари томонидан шаҳар вайрон қилингач, унинг ўрнида Янги Испания маъмурий маркази бўлган Мехико бунёд этилган. 1821 й. дан мустақил Мексика пойтахти.
Мехико — транспорт йўллари тугуни. Халқаро ҳаво йўлларининг йирик маркази. Метрополитен қурилган. Мехико — Лотин Америкасининг йирик саноат шаҳарларидан бири. Мамлакатда ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотининг ‘/2 қисми Мехикога тўғри келади. 20-а. нинг 50-й. ларигача Мехикода озиқ-овқат, тўқимачилик, тикўвчилик, пойабзал, фармацевтика саноати корхоналари бўлган. 50-й. лардан бошлаб АҚШ сармояси ҳисобига электротехника, металлсозлик, тайёр қисмлардан автомобиль йигиш («Форд» ва «Женерал моторе» корхоналари), нефть кимёси саноатлари ривожланди. Мехико яқинида қурилиш материаллари, цемент з-длари қурилган. Мехико — мамлакатнинг йирик савдо ва молия марказларидан.