МЕЙЕРГОФ (Meyerhof) Отто (1884.12.4, Ганновер – 1951.6.10, Филадельфия) — немис биокимёгари. АҚШ Миллий ФА аъзоси (1949). Тиббиёт д-ри (1909). Филадельфиядаги Пенсильвания унти проф. (1940 й. дан). Асосий илмий ишлари мускулларнинг қисқариши биокимёсига оид. Углеводларнинг ферментлар таъсирида ўзгариши ва у билан боғланган ҳолда аденозинтрифосфат қамда креатинфосфатнинг ўзгаришини тадқиқ қилди. Ишлаётган ва тинч турган мускулларда углеводларнинг анаэроб парчаланиши билан аэроб синтези ўртасидаги боғланиш (Пастер-Мейергоф цикли)ни таърифлаб берди, углеводларнинг ки-мёвий ўзгаришида ажралиб чиқадиган энергия мускул қисқариши жараёнида сарф бўлишини аниқлади. Нобель мукофоти лауреати (1922).