МЕЪЁР

МЕЪЁР (фалсафада) — объектнинг сифати билан миқдорм ўртасидаги диалектик бирликни ифодаловчи тушунча. Ҳар қандай объектнинг сифати муайян миқдор (муайян системанинг хусусиятлари, томонлари, белгилари, компонентлари, сони ва ҳ. к.) билан узвий боғлиқ. Меъёр доирасида микдор хусусиятлари элементлар сони, ўлчами, боғланиш тартиби, ҳаракат тезлиги ва ш. к. нинг ўзгариши ҳисобига бошқа шаклни олиши мумкин. Меъёр объектнинг миқдор ўзгариши, ўз навбатида, сифат ўзгаришига олиб келадиган (ва аксинча) чегарани билдиради. Меъёр тушунчаси муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга: фаолиятнинг ҳар қандай шаклида Меъёр бўлиши муваффақият гаровидир. Предметни унинг сифат ва микдор хусусиятини аникдамасдан туриб билиш мумкин эмас.