МЕЗАНА (араб.) — миноранинт юқори қисми, Муаззин азон айтадиган жой. Бирор бино (пештоқ, дарвозахона) устига қурилиши мумкин. Мезана айлана шаклида ва кўп қиррали бўлади. Кўпинча, равоқсимон дарчалар қаторидан иборат. Ички деворлари ганч билан нақшланади, ташқариси миноранинг умумий безагига мос ҳолда сиркор парчинлар билан безатилади. Мезананинг тепаси гумбазча (қубба) б-н ёпилади, баъзан очиқ бўлиши ҳам мумкин. Айрим ҳолларда гулдаста ёки буржлщз ҳам Мезана вазифасини ўтаган.