МЕЗЕНЬ

МЕЗЕНЬКоми Республикаси ва РФ Архангельск вилоятидаги даре. Уз. 966 км, ҳавзасининг майд. 78 минг км2. Тиман кряжи ғарбий ён бағридаги ботқокликлардан бошланиб, Оқ денгизнинг Мезень қўлтиқчасига қуйилади. Ёмғир, қор сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи 886 м3/сек. Қишда музлайди. Ёғоч оқизилади. Қуйилиш еридан 371 км (баҳорда 650 км) масофада кема қатнайди. Балиқовланади. Мезень бўйида Мезень ш. жойлашган.