МЕЗОН

МЕЗОН (араб. — тарози) — 1) зодиак юлдузлар туркуми (Libia). Унг ёруғ юл-дузи 2,6 визуал юлдуз катталигида Илон, Илон элтувчи, Ақраб, Сунбула юлдуз туркумлари орасида жойлашган. Ўзбекистонда қиш охири, баҳор ва ёз бошларида кўринади;

2) шамсия (Қуёш йили) бўйича еттинчи ой. 21 сент. дан 21 окт. гача бўлган вақтга тўғри келади.