МЕЗОНИН (итал. mezzanino) — турар жой биносининг (унча катта бўлмаган) ўрта қисми тепасига қурилган хона, кўпинча болохонали бўлади. Европада 19-а. да тош ва ёғочли Мезонин ли уйлар кенг тарқалган. Ўрта Осиёда якка тартибдаги хонадонларнинг болохонали уй тури.