МЕЗОНЛАР

МЕЗОНЛАР (юн. mesos — ўрта оралиқ) — ўзаро кучли таъсирлашадиган зарралар (адронлар) қаторига кирадиган беқарор элементар зарралар. М. барион заряди йўқлиги ва нолга тенг ёки бутун сонли спинга эга бўлган барионлардан фарқ қилади. Дастлаб кашф этилган п – ва К-мезонлар массасининг протон ҳамда электрон массалари оралиғида туриши бу элементар зарраларнинг Мезонлар деб аталишига сабаб бўлган. я-мезон ва К-мезоннинг атом ядролари, шунингдек, нуклонлар билан ўзаро таъсири электромагнит ўзаро таъсирга нисбатан жуда каттадир. Мезонларнинг кўпчилиги космик нурларнинг атом ядролари билан тўқшанувини ўрганишда аниқланган.

Мезонларнинг умумий ва асосий хоссаларидан бири, уларнинг ўз-ўзидан емирилиш (парчаланиш) хусусиятидир. Мезонларнинг атом ядролари, нуклонлар ва б. элементар зарралар билан таъсирлашуви ва сочилишидан элементар зарралар структурам, таъсир параметрлари, резонанс зарралар, ўзаро таъсирдаги зарралар хоссалари каби муҳим натижалар олинган.