МЕЗОТЕРМАЛ КОНЛАР (мезо … ва therme — иссиқлик) — фойдали қазилмаларнинг гидротермал конлари синфларидан бири; Ер қаърининг 5000 м чу-қурлигигача қатламларида жуда катта босим остидаги ва 300—200° т-рали циркуляцияловчи минераллашган қайноқ сув аралашмаларининг минерал массаси ётқизиқларидан вужудга келади. Улар томирлар, қатламли таналар ва нотўғри шаклли ётқизиқлар ҳосил қилади. Дастлаб америкалик геолог ВЛиндгрен томонидан ажратилган (1907).