МИАСС

МИАСС — РФ Челябинск вилоятидаги шаҳар. Миасс дарёси соҳилида. Аҳолиси 166,9 мингкиши (1998). Миасс 1773 й. да мис з-ди қурилиши муносабати билан вужудга келган (19-а. бошида ёпилган), шунингдек, олтин қазиб олиш маркази сифатида ҳам машхур. 2-жаҳон уруши йилларида (1941—45) Москвадан эвакуация қилинган ускуналардан биринчи Урал автомобилсозлиги — юк автомобиллари з-ди қурилган. Шунингдек, «Миассэлектроаппарат», ёғочсозлик ва б. з-длар бор. Шаҳар атрофидан олтин, тальк, мармар қазиб чиқарилади. Челябинск политехника ин-тининг кечки ф-ти, геологияқидирув ва автомеханика техникумлари, пед. ва мусиқа билим юртлари, ўлкашунослик ва минералогия музейлари ҳамда Миасс яқинида Ильмень минералогия қўриқхонаси мавжуд.

Loading...