МИАСТЕНИЯ

МИАСТЕНИЯ (юн. mys — мускул ва ashtenia — дармонсизлик, заифлик) , астеник бульбар фалаж, Эрб-Гольдфлам касаллиги — нерв ва мускул системаси касаллиги. Кўндалангтарғил мускулларнинг тез чарчаши. Моддалар алмашинувининг бузилиши, айрисимон безнинг касалланиши сабаб бўлади. Миастения ривожланишида аутоиммун жараёнлар муҳим ўрин тутади. Кўпинча, қовоқ мускуллари (птоз), чайнаш мускуллари (ютиш қийинлашади) ҳамда оёқ-қўл мускуллари (юриш ўзгаради) зарарланади.

Давоси: М. га сабаб бўлган омиллар бартараф этилади, витаминлар, кувватга киритувчи дорилар буюрилади.

Prev Article

МИАЛЬГИЯ

Next Article

МИГРЕНЬ