МИД

МИД (Meade) Жеймс Эдуард (1907.23.6, Суониже, Дорсет графлиги, Буюк Британия — 1995.22.12) — инглиз иқтисодчиси. 1937 й. да Миллатлар Лигаси котибиятида «Жаҳон иқтисодий шарҳи» нашри муҳаррири. 1940 й. да Англияга қайтиб келиб, Ж. М. Кейнс гуруҳида Халқаро валюта фондини ташкил этиш орқали халқаро молиявий ва савдо тизимини қайта қуриш муаммолари билан шуғулланди. Буюк Британия Вазирлар Маҳкамаси Котибиятининг иқтисодий бўлими директори (1940—45), Лондон иқтисодий мактаби проф. (1947—57), Кембрижунти сиёсий иқтисод проф. (1957—1969).

Асосий асарлари: «Иқтисодий сиёсат назарияси I. Тўлов баланси» (1951), «Халқаро савдо геометрияси» (1952), «Иқтисодий сиёсат назарияси П. Савдо ва фаровонлик» (1955), «Божхона иттифоқлари назарияси» (1955), «Иқтисодий ўсишнинг неоклассик назарияси» (1961), шунингдек, сиёсий иқтисод тамойиллари тадқиқ этилган «Ўсаётган иқтисодиёт» (1968), «Бошқариладиган иқтисодиёт» (1970), «Барқарор иқгисодиёт» (1971), «Адолатли иқтисодиёт» (1975), «Талабни бошқариш» (1983) ва б.

Мид халқаро савдо назариясини яратди, ички иқтисодиёт ва ташқи савдо операциялари ўртасидаги мувозанат шартларини, иқтисодий сиёсатнинг самарали воситаларини таҳлил этди. Халқаро савдонинг рақобатбардош ички бозорларга эга бўлмаган мамлакатлар аҳолисининг турмуш даражасига таъсирини асослаб берди, ички иқтисодий сиёсат ва даромадларнинг тақсимланиши, капитал жамғариш муаммоларини тадқиқ қилди. Нобель мукофоти лауреати (1977, Б. Олин билан биргаликда).

Loading...