МИДДЕНДОРФ Александр Федорович

МИДДЕНДОРФ Александр Федорович (1815.6.8, Петербург – 1894.16.1, Хелленурме, Эстония) — рус табиат-шуноси ва сайёҳ. Петербург ФА акад. (1850). Дерпт (Тарту) унтини тугатган (1837). 1842-45 й. ларда Шим. ва Шарқий Сибирь ҳамда Узоқ Шарққа саёҳат қилган. Миддендорфнинг тўплаган маълумотлари ўша даврда Сибирнинг табиийтарихий тавсифига оид энг мукаммал ҳисобот бўлган; айниқса, Сибирда абадий музлоқ ерларнинг тарқалиши ва ўсимлик қопламининг зонал тақсимланиши ҳақидаги хулосалари муҳим хисобланган. 1870 й. да Бараба даштини тадқиқ қилган, 1877—78 й. ларда Фарғона водийсини ўрганган. Миддендорф номига Новая Земля архипелагидаги бурун, Таймир я. о. даги қўлтиқ қўйилган. Асосий илмий ишлари: «Сибирнинг шимоли ва шарқига саёҳат» ва «Фарғона водийси очерклари» дир.

Ад.: Леонов Н. И., Александр Федорович Миддендорф, Миддендорф, 1967.

Loading...