МИКДОР

МИКДОР, катталик (математика да) — асосий математик тушунча; кесма узунлиги, сирт юзи, жисм ҳажми ва массаси каби тушунчаларнинг умумлашмаси. Булар скаляр М. лар деб аталади. Бир хил скаляр Микдорларни ўзаро таққослаш учун ўлчов бирлиги танлаб олинади (мас, узунликни ифодаловчи Микдорлар учун метр, массани ифодаловчи Микдорлар учун грамм ва б.). М. лар ўлчов бирлигига нисбатан сон билан ифодаланади. Мат. да Микдорнинг физик табиатига боғлиқ бўлмаган хусусиятлари олинади. Микдорлар учун тенглик, тенгсизлик (катта, кичик), қўшиш, айириш ва б. муносабатлар аниқланади. Маълум йўналишдаги кесма, тезлик, куч ва б. тушунчалар вектор М. тушунчасига олиб келади. Геометрия, механика ва б. соҳаларда векторлардан ҳам умумийроқ бўлган тензор, кватернион тушунчалари қўлланилади. Р. Декарт мат. га изчил равишда ўзгарувчи М. тушунчасини киритди. Бу тушунча мат. тараққи-ётида, жумладан, дифференциал ва интеграл ҳисоб яратилишида мухим роль ўй найди (қ. Дифференциал ҳисоб, Интеграл ҳисоб). М. баъзи ҳрлларда қиймат деб юритилади.

Loading...