МИКОЗЛАР

МИКОЗЛАР (юн. mykes — замбуруғ) — одам ва ҳайвонларда паразит замбуруғлар қўзғатадиган касалликлар. Микозларда патоген замбуруғлар спораси ёки ми-целийттг бир қисми қулай шароитда тўқимага тушиб, унинг ичига кириб кўпаяди. Касалликнинг яширин даври бир неча кундан бир неча ойгача бўлиши мумкин. Кўпинча, тери, соч толалари, тирноқ шикастланади — дерматомикозлар (трихофития, микроспория, эпидермофития ва б.); ўпка жароҳатланганда — кандидоз, бластомикоз, моғорли микозлар; шиллиқ қаватлар шикастланганда — кандидоз, риноспоридоз; лимфоидмакрофагал тизим, ички аъзолар жароҳатланганда — гистоплазмоз, лимфа безларида ва терида — споротрихоз касалликлари келиб чиқади.

Микозларнинг пайдо бўлишида унга мойиллик муҳим аҳамиятга эга. Mac, мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар, асосан, дерматофития б-н; 3—5 яшар болалар эса кўпинча кандидоз билан оғрийди. Микозларнинг ривожланишига гипо-ва авитаминоз, дисбактериоз, куп терлаш, хавфли ўсма, қон касалликлари, ОИТС, ўткир ва сурункали касалликлар, антибиотиклардан нотўғри фойдаланиш, шахсий гигиена кридаларига амал қилмаслик ва б. омиллар сабаб бўлади.

Loading...