МИКРОБИОЛОГИЯ

МИКРОБИОЛОГИЯ (микро… ва биология) — микроорганизмлар ҳақидаги фан. М. вируслар, барча прокариотлар ва микроскопик эукариотлар (бир ҳужайрали ҳайвонлар, сувўтлар, айрим замбуруғлар)тҳ ўрганади. Микроорганизмларни А. Левенгук (1683) биринчи марта курган ва тавсифлаб берган. Немис олими О. Мюллер (1786) илк бор микроорганизмларни системага солишга уринган. Микроорганизмлар ҳақидаги маълумотлар бир қанча рус олимлари (И. Беляев, И. Кулабин, М. М. Тереховский ва б.)нинг ишларида ҳам учрайди. Лекин Микробиология фан сифатида фақат 19-а. нинг 2-ярмида, асосан, француз олими Л. Пастер ишлари таъсирида шакллана бошлади. Л. Пастер муайян кимёвий жараёнлар, жумладан, ҳар хил бижғишларни микроорганизмлар фаолияти билан боғликлигини исботлаб берди; юқумли касалликларни микроблар пайдо қилиши тўғрисидаги ғояни ҳимоя қилди; микроорганизмларнинг ўз-ўзидан пайдо бўлиши тўғрисидаги гипотезани инкор этди; анаэробиозни кашф қилди. Р. Кох ва унинг мактаби томонидан қаттиқ озиқ муҳитнинг яратилиши, микроорганизмларнинг соф культурасига бўлган қатъий талаблар ва касалликнинг муайян микроорганизмга боғлиқлигини аниқлаш мезонларининг ишлаб чиқилиши билан қисқа вақт давомида кўпчилик касалликларнинг қўзға-тувчилари кашф этилди. Л. Пастернинг микроорганизмларнинг табиатдаги аҳамияти тўғрисидаги ғояларини умумий Микробиология асосчилари С. Ч. Винофадский ва М. Бейеринк ривожлантиришди. Улар томонидан микроорганизмларнинг электив культураси (битта организмнинг ривожланишига шароит яратиш) методининг ишлаб чиқилиши ва моддаларнинг биологик айланиши жараёнида иштирок этадиган микроорганизмлар гуруҳининг кўрсатиб берилиши билан экспериментал Микробиология ривожлана бошлади.

Микробиологиянинг асосий ўрганиш объектлари бактериям ар, ачитқи замбуруғлар, актиномицетлар ва вируслар ҳисобланади. Лекин Микробиология методларидан замбуруелар ва б. микроорганизмларни ҳамда юксак тузилган кўп ҳужайралилар ҳужайраларини ўстиришда ҳам фойдаланилади. Замонавий Микробиология бир қанча мустақил фанларга ажратилади. Саноат (техник) Микробиология оғир, енгил ва, асосан, озиқ-овқат саноати тармоқларида учрайдиган зараркунанда ҳамда озиқ маҳсулотларини и. ч. да фойдаланиладиган микоорганизмларнинг фаолияти ва биологик хусусиятларини ўрганади. Санитария М. сининг вазифаси сув, ҳаво, озиқ-овқатлар сифатини назорат қилиш, касаллик туғдирувчи микроорганизмлар тарқалишининг олдини олишдан иборат. Умумий Микробиология микроорганизмлар морфологияси, физиологи-яси, биокимёси, генетикаси, систематикаси ва уларнинг табиатдаги аҳами-ятини ўрганади. Яшаш муҳитига кўра умумий Микробиология тупроқ, саноат, сув, геологик, космик Микробиологияга ажратилади. Тупроқ, яъни қишлоқ хўжалиги М. си тупроқ микроорганизмлари таркибини, уларнинг ўсимликлар қолдиғини ўзлаштиришда ва ўсимликлар паразити сифатидаги аҳамиятини ўргатади. Экинларнинг микроорганизмлар пайдо қиладиган касалликларига, қ. х. зараркунандаларига қарши курашнинг микробиологик усулларини ишлаб чиқади. Геологик Микробиология микроорганизмларнинг геокимёвий жараёнлардаги аҳамиятини ўрганади. Сув М. си шўр ва чучук сув микрофлорасининг сон ва сифат таркибини ўрганади, ичиладиган сувнинг сифатини назорат қилади. 1965 й. дан космик Микробиология ривожлана бошлади. У бир ҳужайрали организмларнинг космик фазодаги ҳаёт фаолиятини ўрганмоқда.

Микробиология объектлари ва жараёнларидан замонавий технологик Микробиология, яъни биотех-нологияда кенг фойдаланилади. Замонавий Микробиология мустақил методологияга эга бўлган, лекин ўз тадқиқотларида физиккимёвий биол., цитология, генетика ва б. фанлар қўлга киритган ютуқлардан фойдаланадиган мустақил фан ҳисобланади.

Ўзбекистонда микробиологик тадқиқотлар 20—30-й. лардан бошланди. 1947 й. да Ўзбекистон ФА Зоология ва ботаника ин-тлари қошида микробиология лаб. ташкил этидди. Лаб. да тупроқ унумдорлигини ошириш, силос тайёрлаш, оқова сувларни тозалаш, ўсимлик ва ҳашаротларнинг вирус касалликлари устида тадқиқотлар олиб борилди. Тадқиқотлар, айниқса, 1977 й. да Ўзбекистон ФА Микробиология и. т. институти ташкил этилганидан сўнг кенгайиб кетди. Бу даврда Ўрта Осиё микрофлорасини аниқлаш ва ўрганиш (М. Э. Мавлоний), вино тай-ёрлашда фойдаланиладиган ачитқилар сифатини яхшилаш (X. Абдураззоқо-ва, Н. Б. Эгамбердиев, Ш. И. Ҳакимо-ва), микроорганизмлардан ўсимлик қолдиқлари ва саноат чиқиндиларидан ем-хашак тайёрлашда фойдаланиш (Ж. Тошпўлатов, Т. Д. Жамолов), микроорганизмлар орасидаги антагонистик муносабатларни ва улар ишлаб чиқарадиган антибиотикларни ўрганиш, улардан ўсимликларни ҳимоя қилишда, чорвачиликда (С. А. Асқарова, С. М. Ҳожибоева, М. Қ. Қутлиев, С. Б. Бўриев) фойдаланиш ҳамда сабзавот, полиз, техника ва бошқа қ. х. экинларининг бактерия, замбуруғ ва вируслар қўзғатадиган касалликлари (Е. Т. Дикасова, М. И. Исамуҳамедов, А. Ҳ. Ваҳобов) устида кенг миқёсда тадқиқот олиб борилди. Бир вақтнинг ўзида микроорганизмларнинг геокимёвий фаолиятига оид ишлар амалга оширилди. Таркибида олтин, мис ва б. элементлар кам бўлган рудалардан элементларни микробиологик йўл билан ажратиб олиш технологияси ишлаб чиқидди (П. Т. Малахова, Микробиология F. Сагдиева). Қ. х. ва саноат корхоналаридан чиқадиган оқова сувларни микробиологик усул ёрдамида тозалаш (Ж. Қ. Қутлиев, Р. Ш. Шоёқубов, С. Б. Бўриев), ген ва ҳужайра муҳандислиги усуллари ёрдамида енгил ва озиқ-овқат саноатлари, қ. х. ва фармакология учун зарур бўлган оқсиллар, фермент лар, витаминлар, биологик ўғитлар синтез қилиш, шифобахш сутқатиқ тайёрлаш биотехнологиялари жорий қилинди (A. F. Холмуродов, А. С. Расулов, П. Ю. Юсупов, И. Ж. Жуманиёзов, T. F. Ғуломова, Д. К. Огай). Бу тадқиқотлар туфайли вирус — замбуруғ — ўсимлик системасида замбуруғнинг касаллик қўзғатиш хусусиятидаги ўзгарувчанлигини аниқлашда миковируснинг аҳамияти очиб берилди (Ж. Сафиязов). Микроорганизмларда физиологик фаол бирикмаларнинг ҳосил бўлиши ва уларни ишлаб чиқишни бошқариш йўллари ўрганилди. Никотинамидадениндинуклеотид (НАД) ишлаб чиқарадиган маҳаллий замбуруғлар топилди ва улар синтезининг айрим биокимёвий механизмлари аниқланди (A. F. Холмуродов, Т. Ғ. Ғуломова). Целлюпатик ферментлар препарати ва оқсилга бой озиқ моддалар олиш технологияси ишлаб чиқилди (К. Д. Давронов, 3. Р. Ахмедова). Цианобактерияларни емирадиган фаглар аниқланди (М. М. Муродов). 50 йиллик тадқиқотлар натижасида Ўзбекистонда биринчи марта минтақавий микроорганизмлар коллекцияси яратилди.

Тиббиёт М. нинг ривожланиши А. Г. Греков номи билан боғлиқ. Унинг бевосита иштирокида Тошкент ҳарбий госпитали қошида биринчи бактериологик лаб. (1917), Ўлка бактериология ин-ти (ҳоз. Вакцина ва зардоблар ин-ти) ташкил этилди (1918). Микробиологиянинг замонавий муаммоларини ишлаб чиқишга А. О. Обидов, И. М. Муҳамедов, М. А. Мирзаева, Л. Г. Баженов, X. И. Исҳоқо-ва, Э. X. Эшбоев, Н. А. Нуралиев ва б. катта ҳисса қўшмоқдалар.

Ветеринария М. си соҳасидаги тадқиқотлар Ўзбекистон Ветеринария институтида олиб борилади. Ин-тда самарали фаолият кўрсатган Ш. Т. Расулов (қорамолларнинг трихофитияқўтир касаллиги), И. Н. Невский, А. А. Волкова, П. А. Аполлосова, П. Б. Бобоев, Г. Н. Носиров, И. А. Мазитов (қўйларнинг анаэроб ва салмонеллёзли, вирусли абортлари), Н. К. Сиддиқов, И. Д. Бурлицкий, М. Б. Бобоева, А. Н. Ахмедов (молларнинг колибактериози, паррандаларнинг пастереллёз, пуллороз, тиф ва б. юқумли касалликларига қарши ветеринариясанитария тадбирлари), Н. Маматов (ҳайвонларда қутуриш касаллигига карши вакцина яратган), X. Салимов (қорамолларнинг лейкоз касаллиги диагностикаси, унга қарши кураш воситалари) каби олимлар ветеринария Микробиологияси ривожига катта ҳисса қўшдилар.

Абдурасул Ваҳобов, Эгамберди Эшбоев, Ҳошим Нурмаматов.

Loading...